ХАЗОРАСП ТУМАНИДАГИ 10-СОНЛИ МАКТАБГА ЗАМОНАВИЙ КОМПЬЮТЕРЛАР ВА “АҚЛЛИ” ДОСКА ТОПШИРИЛДИ.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва БМТТД томонидан амалга оширилаётган ҳамда Ислом тараққиёт банки ва ОПЭКнинг Халқаро тараққиёт жамғармаси томонидан молиялаштирилаётган “Қишлоқ жойларни барқарор ривожлантириш” қўшма лойиҳасининг “Инфратузилмани бошқаришда муҳандислик хизматлари ва салоҳиятини ошириш” Б компоненти бўйича Хоразм вилоятининг 6 та туманидаги 49 та маҳаллада 216 та объектни қайта таъмирлаш ва 11 та янги болалар боғчалари, мактаблар, қишлоқ врачлик пунктлари каби объектларни қуриш натижасида 178 минг қишлоқ аҳолиси учун инфратузилма яхшиланиши режалаштирилган.
Бунга қўшимча, лойиҳа доирасида бу жойлардаги аҳолининг салоҳиятини оширишга қаратилган бир нечта мақсадлар кўзда тутилган. Жумладан, Хоразм вилоятидаги Хазорасп туманининг “Камолот” маҳалласида жойлашган 10-сонли мактабга 15 дона замонавий компьютерлар ва интерактив доска ҳамда интернет тармоғига уланиш техник воситалари билан бирга топширилди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва БМТТД томонидан амалга оширилаётган ҳамда Ислом тараққиёт банки ва ОПЭКнинг Халқаро тараққиёт жамғармаси томонидан молиялаштирилаётган “Қишлоқ жойларни барқарор ривожлантириш” қўшма лойиҳасининг “Инфратузилмани бошқаришда муҳандислик хизматлари ва салоҳиятини ошириш” Б компоненти бўйича Хоразм вилоятининг 6 та туманидаги 49 та маҳаллада 216 та объектни қайта таъмирлаш ва 11 та янги болалар боғчалари, мактаблар, қишлоқ врачлик пунктлари каби объектларни қуриш натижасида 178 минг қишлоқ аҳолиси учун инфратузилма яхшиланиши режалаштирилган. Бунга қўшимча, лойиҳа доирасида бу жойлардаги аҳолининг салоҳиятини оширишга қаратилган бир нечта мақсадлар кўзда тутилган. Жумладан, Хоразм вилоятидаги Хазорасп туманининг “Камолот” маҳалласида жойлашган 10-сонли мактабга 15 дона замонавий компьютерлар ва интерактив доска ҳамда интернет тармоғига уланиш техник воситалари билан бирга топширилди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт Дастурининг “Қишлоқ жойларини барқарор ривожлантириш” лойиҳасининг Хоразм вилояти вакиллари томонидан ушбу жиҳозлар етказиб берилди ва мактаб ходимлари ҳамда ўқувчилар билан учрашув ташкил этилди.

- Бизни мактаб ҳам ушбу лойиҳага киритилганидан жуда хурсандмиз. Лойиҳа доирасида бизни информатика синфимиз интернет тармоғига уланган компьютерлар ва “ақлли” доска билан жиҳозланди, бундан ташқари тез кунларда мактабимизга 480 ўринли қўшимча янги бино ва ошхона қурилиши ҳам режалаштирилган. Бундай катта ўзгаришлар албатта бизни ва ўқувчиларни рағбатлантириб, ижобий таъсир кўрсатмоқда, - дейди мактаб директори Бахром Бабажанов.
